Saqich zarar va foydalari...
​​Сақичнинг фойда ва зарари.
​​Сақичнинг таркибини биласизми?

Оддий сақич – «жевачка» таркибида 7 хил қўшимча моддалар мавжуд:

1. Сақич хамиртуруши сақичнинг асосий моддаси: каучук, тэластомер, дарахт елими, винил полимери, парафин бор.

2. Ширинлаштирувчилар: 7 хил бўлиб, табиий бўлмагани учун ҳаммаси ошқозон-ичакда ҳазм фаолиятини бузади, қанд касаллигига замин ҳозирлайди.

Бунга қўшимча равишда яна аспартам каби баъзи ширинлаштирувчилар мия фаолиятини бузади, бош айланиши, ҳушдан кетишга сабаб бўлади. Лабларда, тил ва оёқларда шиш пайдо қилади.

Аспартамнинг таркибида фениланин деган аминокислота бўлиб, унинг метаболик қолдиқлари қон ва тўқималарда тўпланади. Болаларнинг ривожланаётган кўплаб органларига, миясига таъсир қилади.

3. Табиийга яқин хушбўй ҳидлар учта бўлиб, ген технологияси асосида ишлаб чиқилган бўлиб, гормонал мувозанат ва баданга, руҳга таъсир қилади.

4. Нам ушлаб турувчи – глицерол. Чўчқа ёки чорвачилик маҳсулотларидан олинишининг эҳтимоли катта. Ген технологияси ва нанотехнология асосида олинади.

5. Эмульгатор – лецитин, асосан, чўчқа маҳсулоти. Ўсимликлардан қилинган эмульгаторлар гени ўзгартирилган ловиядан тайёрланади.

6. Ялтиратувчи моддалар иккита бўлиб, «шеллак» – гени ўзгартирилган ўсимликдан олинади, аллергияга йўл очади, «карноба муми» – синтетик мум. Қоғоз ва мебель ишлаб чиқариш саноатида ишлатилади.

7. Ранг берувчи ва нам ушлаб турувчи титаниум диоксид. Е-171 нанотехнологияда ишлатиладиган асосий моддадан бири, нанопарчалар ҳолида ишлатилмоқда. Кучли нам ушлаб турувчи бўлгани учун тананинг сув алмашишига таъсир қилади.

Фойдаси

+Сақични чайнаш жараёнида ошқозондаги суюқлик ширасининг ажралиши ортиб, ҳазм қилиш жараёни яхшиланади.

+ Оғиз бўшлиғидаги овқат қолдиқларининг
маълум қисмини тозалайди.

+ Озиш учун тутиладиган парҳезларда сақичдан фойдаланиш мумкин. Лекин чайнаш давомийлиги 10-15 дақиқадан ошмаслиги лозим. Бироқ егулик ўрнига сақич чайнаш қатъиян таъқиқланади.

+ Ўткир таъмли егуликларни истеъмол қилгандан сўнг оғиз бўшлиғидаги ҳавони тозалайди.

Сақич чайнашнинг фойдаси узоғи билан
10-15 дақиқагача етиши мумкин.

Зарари :

–Мунтазам сақич чайнаш натижасида тишлар ўрнидан қўзғалиши мумкин.

–Оч қоринга сақич чайнаш саломатлик учунзарарли. Боиси бунда ошқозонда ишлаб чиқариладиган ширанинг ортиши кузатилиб, оқибатда гастрит, ҳатто ошқозон ярасини ҳам келтириб чиқариши мумкин.

–Сақич чайнаш вақтида спиртли, газли ичимликлар, сигарета чекиш тавсия
этилмайди. Сабаби сақич хусусиятига кўра турли концероген моддаларни ўзига сингдириб олиб, сўлак орқали организмга туширади.

Ўрганиб қолманг!
Мунтазам сақич чайнайдиганларга аҳамият берган бўлсангиз, уларда сўлак ажралиши фаоллашган бўлади. Бунинг боиси шундаки, сақич чайнашда оғиз бўшлиғидаги сўлак безлари фаол ҳаракатга ўрганиб қолади.
Ҳатто сақич чайналмаганда ҳам оғиз бўшлиғида сўлак ажралиши давом
этаверади.
Joyladi: LUNNAYA PRINCESSA | Vaqti: 20 Sentabr 2019, 07:38 | O`qilgan: 96 | Izohlar (0)