Kuz faslida salomatlik...
Юртимизда жарирама ёз фаслини хукмронлиги тугаб, олтин куз фасли ўз таъсирини кўрсата бошлади. Куз фаслида саломат юришимиз учун нималарга эътибор қилишимиз керак?
Билмоқ керакки куз фасли мизожи қуруқ ва совуқдир. Шу сабабли бу фаслда шиддатли совуқ сув истеъмолидан( сабаби совуқ сув балғам хилтини купайтириб назла, тумов, бош оғриғи, бўғим оғриқларига сабаб бўлади.), хом мевалар, баданда қуруқлик келтириб чиқарувчи нарсалардан, кўп жинсий алоқадан, совуқ жойда ухлашдан,совуқ сувда чўмилишдан сақланмоқ лозим эрур. Бу фаслда ёзнинг шиддатли иссиғида эриган хилтлар аста - секин совуб, зичлашиб, касаллик келтириб чиқаришга қобилятли бўла бошлайди. Шул сабабдан буюк табиблар куз фаслида баданни тозалашга (ТАНҚИЯГА) катта эътибор қаратганлар. Организмнинг тозалашдан асосий мурод моддани(организмда йиғилаётган зарарли, чиқинди моддаларни) камайтириш, табиатнинг (организмнинг) кучайтириш учундир. Бу фасл учун мос танқия бу қон олдириб ва сурги воситасида амалга ошириладиган танқиядир.
Joyladi: LUNNAYA PRINCESSA | Vaqti: 2 Sentabr 2019, 08:22 | O`qilgan: 113 | Izohlar (0)