Uy sharoitida grippni davolash...
УЙ ШАРОИТИДА ШАМОЛЛАШНИ ДАВОЛАЙМИЗ.

Хозирги кунда мамлакатимизда грипп ва юқори нафас йўллари касалликлари айни авж олган давр. Албатта фарзандларимиз ва яқинларимизни касалланиши биз учун ташвишли ва безовтали бир холатдир. Бугунги мақоламиз қандай қилиб уй шароитида химиявий препаратларсиз шамоллашни бартараф этиш хақидадир.
-Грипп юқтирилган хонага тез - тез исириқ тутатинг.
-Хонани 4 тамонига пиёз тўғраб тарелкага солиб қўйинг.
-Хароратни дори билан туширишга ҳаракат қилманг. Чунки юқори ҳароратнинг ўзи кўп касаллик қўзғатувчиларни ўлдириб юборади. Ўлган микроблар қолдиқлари қонга чиқиб янада хароратни кўтарилишига ва организмнинг ахволини оғирлашувига сабаб бўлиши мумкин, шунинг учун тери орқали терлаш билан чиққан захарларни тез-тез ювиш ёки спирт, табиий сирка ёрдамида артиб туриш керак, бу терини навбатдаги хосил бўлган ахлатларни тезроқ чиқариб юборишга ёрдам беради.
-Харорат кўтарилган сари организмни сувга бўлган эхтиёжи бир неча бор ортади. Шунинг учун тез-тез илиқ сув (малинали,лимонли, наъматакли, ўрик ва анжирли компотлар, албатта, шакарсиз асал билан ) ичириб туринг.
-Харорат кўтарилган сари беморда суюқликнинг етишмовчилиги оқибатида ич қотиши кузатилади, бу эса организмни ўз ахлат билан захарланишига сабаб бўлиб, янада хароратни ошиши ва беморнинг захарланишини кучайишига сабаб бўлади. Шунинг учун ич қотишига йўл қўйманг.
-Хароратнинг жуда осон ва тез тушириш усуллари:
-Илиқ сувли клизма
-Арпа донини ярим пиёласини майдалаб 3 литр сувда бир ёки ярим литр қолгунча милтиллатиб қайнатиб сузиб ичиринг. Хар қандай хароратни туширади.
-Тол пўсти(табиий аспирин) липа гуллари, малина меваси ва барглари дамламаси
-Баргизуб уруғини туйиб каппалаш хар қандай хароратнинг туширади.
Вирус ва бактерияларга қарши шифобахш гиёх воситалари:
-Қатиққа яримта пиёзни майда тўғраб 1 чой қошиқ занжабил билан 2, 3 махал ичиринг.
-Далачой, мойчечак, қора андиз, чучукмия илдизи, долчин, иссоп гиёхларини майдалаб аралаштириб( ёки топганингизни) бир чой қошиғини(агар майдалашга шароит бўлмаса 1 ош қошиғини) бир литр сувга дамлаб кун бўйи ичинг.
-Алоэ ширасини 1 қошиқдан *3 махал ичинг.
-Прополисни 10 фоизли эритмасини 1чой қошиғини ярим пиёла илиқ асалли сувга аралаштириб 3 махал ичинг.
-Аччиқ бодомнинг 3-4тасини пўсти билан майдалаб 3 литр сувда 1 литр қолгунча қайнатиб сузиб олиб, кун бўйи истемол қилинг.
-Пиёзни тўғраб, мижиб чуқур- чуқур хидланг.
Юқоридаги тавсияларимизга амал қилсангиз 3-5, узоғи 7 кунда худо хохласа сиз соғлом хаёт қучоғига дори- дармонларсиз қайтасиз.
Др.Саидова
Joyladi: LUNNAYA PRINCESSA | Vaqti: 2 Sentabr 2019, 08:22 | O`qilgan: 131 | Izohlar (0)