Faktlar
ФАКТЛАР

✔️ Илмий тадқиқотлар шунга ишора қилиб айтаяптики, кўп ёқимтой одамлар бошқаларга нисбатан энг кўп азият чекадиганлар тоифасига кирар эканлар.

✔️ Ҳар қанча стресс холатда бўлманг, совуқ сув билан юзингизни ювиб ташласангиз стресс холатини ва хавотирни камайтирар экан.

✔️ Табиийки, мулойим муносабатда бўлсангиз кўпчилик сиздан фойдаланиб қолишга уринар экан.

✔️ Сиз алоқа қиладиган шахслар сони озайган сари муаммолар камайиб, диққат эътиборингиз ошиб бораверар экан.

✔️ Оилада тўнғич фарзанд ўғил ёки қиз бўлишига қарамай ақл ва заковат соҳиби бўлишлари кўп кузатилган экан..

✔️ Кўпчилик ҳис-туйғуларини ифода этиб беролмайди. Улар совуққон ёки шавқатсиз бўлганликлари учун эмас, балким улар асосан яхши гапира олмасликлари туфайли экан.

✔️ Ташналик хотира элементига қаттиқ таъсир қилар экан. Танада сув етишмаслиги туфайли мия ҳужайраларининг фаолиятини заифлаштириб, оқибатда онгсизлик ва бемаъни ҳаракатларга сабаб бўлар экан.

✔️ Ҳаётингиздаги энг афзал инсон бу ушбу жумлани ўқиб бўлгач ҳаёлингизга биринчи бўлиб келган шахс экан.

✔️ Матнли хабарларга тезда жавоб берадиганлар, бир киши жавобида кечикса тезда безовталаниб кетадиган шахслар турига кирар эканлар.

✔️ Очлик - одамларга ғазаб, хавотир ва қайғу каби ҳис-туйғуларни назорат қилишда қийинлаштирар экан.

✔️ Ёшингиз неча ёшда бўлишига қарамай, ўзингизни жуда қулай ҳис қилган одамлар билан бўлганингизда, ёш болаларча ҳатти-ҳаракатлар қилар экансиз.

✔️ Доим ўзи ҳақида гапирадиган инсон бу бошқаларни кўп безовта қиладиган шахслар турига кирар экан.

✔️ Уйғонганда бўладиган юз тузилиш ҳақиқий юз шаклидир. Чунки мушаклар бўшашган пайт ҳисобланади. Сўнгра кун давомида бу мушаклар турли хил юз ифодаларига ўзгара олар экан.

✔️ Одамларнинг 90% дан ортиғи юзма-юз турганда айта олмайдиган сўзларини матинли хабарлар орқали юборар эканлар.

✔️ Кўпинча одам ёзган хатини юбориб бўлгач бемаъни эканлигини тушуниб етар экан.

✔️ Инсон етарлича ухлаб олмаса, одатдагидан кўра кўпроқ овқатланар экан.

✔️ 90% одам қачонлардир ўзининг энг азиз деб билган дўсти билан гаплашмай қўяр экан.

✔️ Психологнинг айтишича, азиз инсонини йўқотиш ёки севгилисидан ажралишнинг психологик оғриғи вақт ўтгандан кейин ҳам у ички иммунитетда бўлиб, ўша аламли оғриқга қарши курашар экан. Вақт ўтган сайин эса инсон кучга тўлиб бораверар экан.

✔️ Ўз ҳаётлари ҳақида шикоят қиладиган инсонларни тинглаш тез-тез сизга ёмон руҳий таъсир кўрсатар экан.

✔️ Психология айтади, инсон ёстиқни ухлаётганда қучиб ётса у ўша одамни ҳақиқатдан ҳам йўқотганлигини билдирар экан.

✔️ Қичқириш ёки йиғлаш оғриқни 50% гача камайтирар экан.

✔️ Агар сиз тирноқларни узайтиришни ёқтирсангиз унда билиб қўйинг, шайтонлар унинг остига яшириниб ўша ерда яшар эканлар. Бу эса шариф ҳадисларда ворид бўлган.

✔️ Яхши насиҳатлар берадиган шахслар кўп муаммолар билан чамбарчас боғлиқ бўлар эканлар.

✔️ Ўлим сенинг солиҳ бўлишингни кутиб турмайди. Аксинча, сен солиҳ бўл ва ўлимни кут!

✔️ Сен кутмаган шахс сенинг қайғуйингга сабабчи бўлса, қайғуйинг икки баробар ошар экан.

✔️ Кўпчилик пул тўплаш учун ўз соғлиғини йўқотади. Кейин соғлиғини тиклаш учун пул сарфлар экан.

✨Кун ҳикмати✨

Ким Қуръон ўқиб юрса, Аллоҳ унга шундай бир қувват ато этадики, унинг қалби одамлардан етадиган жароҳатни кўтара оладиган, улардан етадиган заҳматга табиий деб қарайдиган бўлиб қолади. Улардан содир бўладиган камчиликни оддий иш деб қабул қилади. Сўнгра уларни кўрмайди, лекин Аллоҳни кўради.
Joyladi: ELYOR IBROHIMOV | Vaqti: 17 Iyul 2019, 21:30 | O`qilgan: 93 | Izohlar (0)