Yomonliklar kaliti
(Ибратли ҳикоялар)

Ёмонликлар калити

Менинг туғишгандек қадрдон дўстим бор эди. Ўтган хафта бахтсиз ҳодиса – автоҳалокатда тўсатдан вафот этди. Аллоҳ гуноҳларини кечирсин, раҳматига олсин!

Лекин унинг муаммоси ҳал бўлмай қолиб кетди. Дўстим интернетни яхши биларди. Беҳаё саҳифаларни топиб, беҳаё суратларни йиғишни яхши кўрарди. Ҳатто ўзига веб-манзил очиб, унга ўша суратларни жойлаштирганди. Буни қарангки у бошқа ўзига ўхшаганларга беминнат хизмат ҳам ташкил қилган экан. Унинг веб-манзили бошқа бир қатор веб манзилларга аъзо экан. Ўша манзиллар янги–янги суратларни унга давомли жўнатишар экан. Дўстимнинг манзили эса автоматик равишда у суратларни ўз манзили аъзоларига жўнатади. Қарабсизки сон–саноқсиз беминнат гуноҳлар ошнам ҳузурига йўл олмоқда. Қачон дейсизми? ЎЛИМИДАН КЕЙИН! Аксига олиб манзилнинг сирли калитини ҳеч ким билмайди.

Жаноза бошланишини кутиб ўтирарканман шуларни ўйлардим.

Тобутни кўтариб борарканман ўзимдан сўрардим: - Қабрга нима олиб кетябди? Беҳаё суратларними?

Қабри тепасига ҳам етиб келдик. Баъзилар уни қабрга тушираётганда, тупроқ тортаётганда кўз ёш тўкишди.

– Кўз ёшдан нима фойда? Унга нима қилиб бера оласизлар? Тириклигида қайда эдинглар? Уни тўғри йўлга чақирганмисизлар!? – дея ўйлардим.

Насиҳат қилганлардан бири мен. Қачон шу мавзуни очсам: - Қўй ошна, бу шунчаки бир шўхлик. Биласанку - ёшмиз. Ёшлик эса – шўхлик. Бир неча йилда бунинг ҳаммаси унут бўлади. Хозир бошқа мавзуларда гаплашайлик!

Вафотидан бир икки кун ўтиб онаси телефон қилиб қолди.

– Болам! Дўстингдан хавотирдаман. Ғалати тушлар кўрябман. Бугун тушимдамиш.. унинг қабрига ёш-ёш йигитчалар кетма–кет келиб унинг қабрига сийишябди. Қўрқиб уйғониб кетдим. Таъбири нима экана билмайсанми болам?

– Хавотир олманг онажон, яхшиликдир, мен таъбир билмайман, бирортасидан сўраб берарман. Сиз хотиржам бўлинг!

Бечора онани тинчлантираман-у ичимни ит таталайди. Нима, билмайманми!? Туш таъбири аниқ. Бу ўша машъум манзилдан сурат келган ёшлар гуноҳ қилишябди. Уларнинг кетма-кет келиши эса бир – бирига жўнатганидан.

Унга яна яхшилик қилиш мақсадида веб-манзилни ижарага берган ташкилотга боғландим. Маълумотларни олишиб, ўша манзилга яна уч йиллик ижара тўлангани, агар манзилнинг сирли калити бўлмаса ҳеч нарса қилолмасликларини, ижара муддатини тугаши билан манзил ўз–ўзидан бекор бўлишини айтишди.

– Тушунсангларчи ахир, эгаси ўлган. У йўқ!

– Биз бошқа ёрдам бера олмаймиз!

Яна уч йил!!

Бунисига нима дейсиз!?

Ёмонлик калити бўлмасангчи нима қиласан бошқаларга ҳам тарқатиб!

Мана энди нима қилади?! Ҳар куни янги ва янги гуноҳлар.. манзили аъзоларидан, яна ўша аъзолар бошқа танишларига .. улар ҳам ваҳокозо.. узундан узоқ занжирлар. Бу занжирларга илинган гуноҳлар.

Мушфиқ Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи ва саллам огоҳлантиришларига қулоқ солмасликнинг жазоси бу: "Кимки бир ёмонликка чақирса, у одамга ўша ёмонликка эргашган ҳар бир кишининг ёмонлигидан тўла бир улуш бориб туради. Аввалгиларнинг улушидан кейингиларга берилгани сабабли камайтирилмайди".

Дўстим ўлди. Лекин қиёмат кунида манзилидан тарқалган суратларга тушган хар бир назарга, сабаб бўлган хар бир бузуқликка, хар бир тарқатишга жавоб беради.

Эҳе, бу занжир қачонгача давом этар экан? Аллоҳ ўзи кечирсин!

وحسبي الله ونعم الوكيل ..

Менга Аллоҳнинг Ўзи кифоя У қандай яхши ҳомий.
Joyladi: Братва | Vaqti: 5 Aprel 2019, 00:05 | O`qilgan: 102 | Izohlar (0)