Yurak xaqida faktlar
❤️ ЮРАК ТЎҒРИСИДА ҚИЗИҚАРЛИ ФАКТЛАР…

1. Юнонлар юрак руҳ омбори эканини таъкидлашса, хитойликлар юракда бахт, мисрликлар эса туйғу ва интеллект жойлашганига қаттиқ ишонишади;
2. Америкалик олимларнинг изланишлари юрак учун дўстлар билан ширин суҳбатлар қуриш жуда фойдали эканини кўрсатди. Маълум бўлишича, дўсти кўплар юрак хасталикларига камдан-кам ҳолларда чалинаркан. Чунки улар тамаки маҳсулотини деярли истеъмол қилмайди, уларнинг қони таркибида қанд миқдори жуда кам, артериал қон босими ҳам паст. Буларнинг барчаси юрак фаолияти яхши сақланиши учун хизмат қилади;
3. Юрак вазни 250-350 грамм атрофида. Аниқроғи, ҳар бир одамнинг юраги мушти ҳажмига тенг;
4. Польша олимларининг аниқлашларича, йўтал юрак учун фойдали экан. Йўталган пайтимиз кўкрак қафасидаги босим юқорилайди, бу юракдан мияга қон яхши етиб боришини таъминлайди. Бир сўз билан айтганда, йўтал юрак учун ўта фойдали уқалаш вазифасини бажаради;
5. Соатдаги сония милини 300 йил бурун инглиз олимларидан бири яратган. Буни олим айнан юрак уришини текшириш учун яратган;
6. Яна олимлар хулосасига кўра, тушдан кейин доимий равишда ухлаб оладиганлар юрак хасталикларига кундузи ухламайдиганларга нисбатан 37 фоиз кам чалинади;
7. Творог таркибида ёғ миқдори камлиги, кальций ҳамда оқсил кўплиги боис юрак учун фойдали озиқ ҳисобланади;
8. Юрак дунёдаги энг кучли мотор саналади. У ҳаёт давомида 2 дан 3 миллиард мартагача қисқариб кенгаяди. Агар бу кучни бир жойга йиғсак, биз поездни даст кўтариб Эверест чўққисигача олиб чиқа олган бўларканмиз;
9. Эркакнинг ўзи севган аёл билан ширин суҳбатлар қуриши ҳам юрак хасталиклари хавфини камайтиради.
10. Кулги юракнинг ички деворларини бўшаштиради, қон айланишини яхшилайди, бу эса юракнинг бир маромда ишлашини таъминлайди;
11. Кўк кит юраги бир дақиқада атиги 9 марта уради. Бу дунёдаги энг секин ишлайдиган юрак ҳисобланади;
12. Хотиржам ҳолатда одам юраги бир кеча-кундузда 100 марта қисқариб кенгаяди ва 10 тонна қонни ўзидан ўтказади.
13. Қадимий мисрликлар қўлдаги тўртинчи бармоқ юрак билан махсус канал орқали боғланган деб ҳисоблашган. Шунинг учун ўша бармоққа никоҳ узуги тақиш урф бўлган;
14. Юрак ҳаддан зиёд жумбоқли аъзо саналади. Шундай воқеалар бўлганки, одам юраги уришдан тўлиқ тўхтаган ва орадан тўрт кун ўтгач, кутилмаганда яна ура бошлаган;
15. Ҳар куни керагидан тезроқ ҳолатда 30 дақиқадан пиёда йўл босиш юрак қон томир хасталиклари хавфини камайтираркан.
Joyladi: ELYOR IBROHIMOV | Vaqti: 7 Mart 2019, 12:04 | O`qilgan: 638 | Izohlar (0)