...
Йиғламанг синовлар ёғилса хар
кун.
Йиғламанг дард сизни қийнаса
тинмай.
Йиғланг, шаходатсиз тўхтаса
забон.
Йиғланг, ажал етса-ю кирмаса
иймон.
Йиғламанг тўхматлар бошга
ёғилса.
Номард отган пайкон нишонга
текса.
Йиғланг, НАФС дея сотилса
виждон.
Йиғланг, ажал етса-ю кирмаса
иймон.
Йиғламанг, севган ёр айласа
жафо.
Йиғламанг дунёни тарк этса
вафо.
Йиғланг ўғил отани бағрин қилса
қон.
Йиғланг ажал етса-ю кирмаса
иймон.
Йиғламанг дунёни сув босса
буткул.
Йиғламанг шахарлар ёниб бўлса
кул.
Йиғланг қабрни чўғ айласа макон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса
иймон.
Йиғламанг бой бериб қўйиб
мансабни.
Йиғламанг эй дўстим асранг
асабни.
Йиғланг залолатга юз тутса
замон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса
иймон.
Йиғланг фахшу зино бўлса
хукмрон.
Йиғланг сажда қилиш бўлганда
армон.
Йиғланг ишингизда бош бўлса
шайтон.
Йиғланг ажал келса-ю кирмаса
иймон..
Joyladi: Samuel Jonsin | Vaqti: 11 Yanvar 2019, 17:36 | O`qilgan: 64 | Izohlar (1)