Oʻlimdam qochib qutulib boʻlmaydi
ЎЛИМДАН ҚОЧИБ ҚУТУЛИБ БЎЛМАЙДИ
Қадимда бир киши бўлган экан. Бир куни у ухлаб ётиб бир туш кўрибди.Тушида жуда катта уммонга чўкиб кетибди. Тушидан қўрқиб кетиб уйғонибди. Шундан кейин у дарёлар, денгизлар, ва, умуман олганда, сув бор жойлардан юрмайдиган бўлибди. Агар шундай қилсам мени ўлим четлаб ўтади деб ўйлабди.

Орадан кунлар, ойлар, йиллар ўтибди. Ҳалиги кишини ёши ҳам бир жойга бориб қолибди. Кўрган туши ҳам ёдидан кўтарилибди. Шундай кунларнинг бирида чолни уммоннинг нариги тарафидаги қариндоши тўйга таклиф қилибди. Қариндошиникига уммон орқали бориш мумкин экан. У тўйга бориш учун тайёргарлик кўра бошлабди. Шунда унинг ёдига кўрган туши келибди. "Э-э, ҳаммаси бекор гап, агар сувга чўкиб ўлишим керак бўлганида шу пайтгача ўлиб кетардим-да", деб ўйлабди ва катта кемага ўтириб йўлга тушибди.

Биринчи кун ҳам, иккинчи кун ҳам тинч ўтибди. Учинчи кун кечаси қаттиқ шамол туриб, довул бошланибди. Довул қутургандан қутуриб, кема чўка бошлабди. Атроф қий-чувга тўлибди. Одамлар чўка бошлабди. Шунда ҳалиги одам осмонга қараб нола қила бошлабди:
- Эй, Кодир Эгам! Агар мени кўрган тушларим рост бўлса, нега мени ўзимни жонимни олмайсан Бошқа одамларни нима гуноҳи борки, битта мени деб уларни ҳам жонини оляпсан. Агар фақат мени жоним керак бўлса, ол, уларга тегма, -дебди.

Шу пайт осмондан овоз келибди:
-Эй, осий банда! Мен сувда чўкиб ўлишлари пешонасига ёзилганларни бир жойга тўплашим учун қанча вақт кетди. Уларнинг ва сенинг ажалинг шу кунга етиб келган эди.

Қарангки, одамзодни тақдирига нима ёзилса, ундан қочиб қутилолмас экан. Ҳар кимнинг ажали ҳар хил ёзиларкан. Аллоҳимнинг буйруғи билан ажалга бирон нима сабаб бўлиб қоларкан.
Ўз уйимизда, иссиқ ўрнимизда калимаи шаҳодатни айтиб жон таслим қилиш ҳар бир муслим ва муслимага насиб этсин! Омин.
Joyladi: ELYOR IBROHIMOV | Vaqti: 11 Yanvar 2019, 07:44 | O`qilgan: 231 | Izohlar (1)