O'limning o'ldirilishligi
Абу Саъид ал-Худрий (р.а) дан ривоят қилинди.
Росулуллоҳ бу оятни ўқидилар: «Уларни ҳасрат, пушаймонлик кунидан огоҳлантиргин.»
Кейин айтдиларки: Ўша куни ола-була қўйга ўхшаган ўлим олиб келинади. Ва жаннат билан жаҳаннам ўртасидаги бир тепалик (баландлик) устига тўхтатилади.
Жаннат аҳлига "Эй жаннат аҳли" деб чақирилади. Жаннат аҳли ( алҳамдулиллаҳ жаннатга кирдик деб хурсан бўлиб туришганда бу чақириқни эшитиб, наҳотки жаннатдан чиқарилса деб қўрқган ҳолатда) бошларини кўтариб қарашади.
Кейин жаҳаннам аҳлига "Эй жаҳаннам аҳли" деб чақирилади. Жаҳаннам аҳли (кофирлар фосиқлар, мунофиқлар, бенамозлар,) ҳаммаси оловни ичидан, қайнаб турган дарёлар ичидан умид билан энди бизни жаҳаннамдан чиқаришса керак деб) бошларини кўтариб қарашади.
Сизлар буни танийсизларми? дейилганда ҳаммалари ҳа дейдилар. Бу ўлимдир дейилади ва бу ўлим ётқизиладида сўйиб ташланади.(энди бу ўлимдан сўнг ҳеч ким ўлмайди). Аллоҳ таоло жаннат аҳлига, жаннатда (абадий) яшашликни ва жаннатда қолишликни ҳукм қилмаганида эди, жаннатдагилар ўлимнинг сўйиб ташланганлигини кўриб хурсан бўлганларидан ўлиб қолишар эди. Ва агар Аллоҳ таоло жаҳаннам аҳли учун жаҳаннамда яшашликни ва жаҳаннамда абадий қолишликни ҳукм қилмаганда эди, улар маҳзун бўлганларидан (сиқилганларидан) ўлиб қолишар эди.
Эй диндошим, сиз албатта шу воқеани шак шубҳасиз кўрасиз. Лекин қайси тарафдан туриб кўришлигингиз ҳозир қилаётган амалларингизга боғлиқдир.
Joyladi: SokinQalb | Vaqti: 18 Oktyabr 2018, 21:32 | O`qilgan: 153 | Izohlar (0)