Jannatdagi hid
Онанинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди.....

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади, “Росулуллоҳ соллалоҳу алайҳи ва саллам дедилар: “Мени Исрога чиқарилган кечада менга бир жуда ширин ҳид келди, “Эй Жибриил, бу ширин ҳид нима?” деб сўрадим, Жибриил “Бу Фиръавннинг фарзандларини сочини таровчи аёлнинг жаннатдаги ҳиди” деб жавоб берди. Мен “У аёл қандай аёл эди?” деб сўрадим. Жибриил аёлнинг қиссасини айтиб берди:

Бу аёл Фиръавн саройида унинг қизларидан бирини сочини тараб ўтирган вақтида қўлидан соч тарайдиган тароғи тушиб кетди ва тароқни олиш учун энгашиб, олишда “Бисмиллаҳ” деб олди. Шунда Фиръавннинг қизи “Отамни айтяпсизми?” деб сўради. Аёл “Йўқ, Мени, сени ва отангни ҳам Роббиси бўлган Аллоҳни айтяпман” деди. Қиз “Буни отамга бориб айтаман” деди. Аёл “Айтавер” деди. Қиз бориб отасига айтди ва Фиръавн у аёлни олдига олиб келишларини буюрди. Аёл келтирилганидан кейин, Фиръавн аёлга “Эй фалончи, сени мендан бошқа ҳам Роббинг борми?” деб сўради. Аёл “Ҳа, мени ва сени ҳам Роббинг бўлган Аллоҳ бор” деди. Фиръавн ёғ қайнатиладиган мисдан катта қозон ясашни буюрди, бас, ясаб тайёрлашди. Қозон тайёр бўлгач, Фиръавн қозонга ёқ солиб қайнатишни буюрди ва қайнагандан кейин, аёлни олиб, унинг ўзини ва болаларини ҳам бирма бир қозонга ташлашни буюрди. Шунда у аёл Фиръавнга “Мени сендан бир илтимосим бор” деди. Фиръавн “Бизда нима ҳожатинг бор” деди. Аёл “Бизни ўлдирганингдан кейин, менинг ва болаларимнинг суякларини тўплаб, бирон матога ўраб, бирон ерга кўминглар”. Фиръавн “Бу бизни устимиздаги сенинг ҳаққингдир (яъни шундай қиламиз)” деди. Фиръавн аёлнинг фарзандларини биринчи бўлиб қозонга ташлашни буюрди ва аёлнинг олдида болаларини бирма бир қайнаб турган қозонга ташлашди ва охирда аёлнинг энг кичик эмизикли боласига етишди. Эмизикли гўдакка етганда аёл худди ўзини сал орқага олгандек бўлди, шунда эмизикли гўдак бола тилга кириб, “Эй онажон, ўзингизни қўлга олинг, дунёдаги азоб охиратдаги азобдан енгилроқ” деди. Аёл ўзини қўлга олди ва жасорат билан олдинга ташланди”.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо яна айтади: Тарихда тўртта гўдак тилга кириб гапирган, улар: Ийсо ибн Марям алайҳиссалом, Журайж соҳиби, Юсуфга гувоҳлик берган бола ва Фиръавн қизларига қаровчи хизматкор аёлнинг боласи”.

Аҳмад, Табароний, Ибн Можа ва Ҳокимлар ривояти. Ҳасан, баъзи муҳаддислар “Саҳиҳ” дейишган.
Joyladi: SokinQalb | Vaqti: 18 Oktyabr 2018, 21:32 | O`qilgan: 132 | Izohlar (0)