Zamonaviy vaxshiylik
Зухридин Ибрагимов:
ЗАМОНАВИЙ ВАҲШИЙЛИК


Эр деди, хотинига
Газета ўқиб туриб:
-Араб булиб қолмапмиз
Яхшиям худо уриб.

Қара,бу ваҳшийларни,
Шунақаям бўларкан.
Қиз туғилса чақалоқ,
Ерни ковлаб кўмаркан.

Хотин деди:-вой воя
Қаранга ўз боласи.
Бу исломдан олдинги
Араблар-да дадаси.

Талончилик,динсизлик.
Урушқоқ ҳар қабила.
Ўғил болаларидан
Тузар экан армия.

Қиз боладан не фойда?
Нонига бўлар шерик.
Боқиб боқиб бировга
Бервориш ақлсизлик.

Эр деди:- Таҳмин қилма
Жа унақа эмасдир.
Балки қиз узатишнинг
Қийинлиги сабабдир.

Икки қиз узатгунча,
Қул булиб ишладига
Ҳали Чорсуда савдо
Ҳали Хитой,Россия.

Олган эдик чиройли,
Тошкентнинг мебелини.
Катта қуданг қайтариб,
Юборган эсингдами?

Зўрини оламиз деб
Битта домни сотдирдинг
Молу қизингни бериб
Нима фойда ортирдинг.

Битта домнинг пулига
Учта уйни ясатиб
Ора кунда қизингни
Юборишар қақшатиб.

Куёвмиш кайнотасин
Мебелида ётиб ҳам,
Учрашганда эриниб,
Кўришадилар"акам"

Айтгим келар қўл чўзиб,
Қотганида энсаси:
"Қалай юмшок эканми,
Туркиянинг кўрпаси"

Ёқдими гиламларим?
Юнги пати узунми?
Турткиламай бошингда
Кўтариб юр кизимни.

Юмшок мебелларимчи,
Тушдими уй рангига?
Кетларингни қитиқлаб
Қийнамаяптими-а?

Олган чинни буюмлар
Хурусталларим қалай?
Ҳалли коса шўрваси
Ёқётгандир асалдай.

Қудангчи осмондалар
Белларида доим қўл
Келиннинг моли билан
Уйингни ясатмай ўл.

Дептилар алмаштиринг
Ёстикларнинг пари кам,
Чойнак пиёла кичик
Ликопларнинг зари кам.

Сепларининг ичида
Аптечкаси,дори йўқ
Пилесос ювадиган бўлсин,
Депти, ори йўқ.

Юбордиму десамда:
Кўнглинг мунча моғор-а?
Ўша пилесосимда
Қалбингниям тозала.

Хотин деди:-Ҳа майли
Бўлди энди дадаси.
-Келин топиб, шарт қўйсанг,
Ўлдираман онаси.

Қурбилари етганча
Сеп қиберсин,индама.
Хотин:-Менга барибир
Одамлар кулади-даа.

Эр дейди:-Бу хотинлар
Бунча ўч-а дунёга?
Ўтиб кетди ишлари
Хўжа кўрсин, риёга

Буларни бир меъёрга
Ўргатиб булармикан?
Ё шу "ким ошди"сини
Қилмаса ўлармикан?

Эркакларни ҳам секин
Қўлларига олишди.
"Ҳа шунақа экан"деб
Кўниб қўя қолишди.

Кўпроқ пул топайин деб
Юрган бўлса қай эркак
Миясида бир фикр:
"Қиз узатишим керак".

Лом мим,ҳатто, алифни
Билмасак мўмин бўлиб,
Тўйшунослик илмини
Ичворганмиз сув килиб.

Сен паст булиб қудадан
Сўраб олма борини.
Мўмин киши қийнамас
Мўмин биродарини.

Ким қудани қийнаса,
Таъма-ла бериб озор.
Боласин тирик кўмган
Ваҳшийдан не фарқи бор?

У боласин тупроққа
Кўмса боқмай оҳига,
Бу қудасин кўмяпти
Таъма таъна чоҳига.

Фарқи шуки,улар дин
Нур кўрмаган инсонлар,
Биз-чи ғурурга кетиб,
Бузилган мусулмонлар.

Бу ҳою ҳавасларнинг
Сўроғи ҳам бўлади.
Марҳабо ҳаддан ошса
Охиратда кўради.
Joyladi: ELYOR IBROHIMOV | Vaqti: 11 Oktyabr 2018, 19:06 | O`qilgan: 132 | Izohlar (2)