O'zingizni qanchalik aqilli deb o'ylaysiz?
ЎЗИНГИЗНИ ҚАНЧАЛИК АҚЛЛИ ДЕБ ЎЙЛАЙСИЗ?

Психолог маслахати:

Биласизми, сиз ўзингизни қанчалик ақлли деб ўйлайсиз? Ўртасидан анча баландроқга нуқта қўйдингиз. Хар бир инсон ўзини шу даражада ақлли деб хисоблайди. Бирор инсон билан гаплашганингизда у ўзини шу даражада ақлли деб хисоблашини унутмаслигингиз керак. Хар бир мулоқот бир жангдир. Мулоқотда инсон бошқа бир инсонни таниш орқали ўзини англайди. Ўзини мулоқот жараёнида солиштириш орқали англаб етади. Хар бир берган саволингиз тагида сиз эшитмоқчи бўлган жавоб ётади. Сизга ёқмаган жавоб эшитганингиз, аслида, нотўғри савол берганингиз оқибатидир. Бу психологик жангда ғолиб ҳам, мағлуб бўлган инсон ҳам йўқ. Ёки иккаласи ҳам мағлубиятга дучор бўлишади, ёки иккаласи ҳам бир-бирига бўлган муносабатдан қониқиш ҳосил қилиб, зафар қучишади.
Сизнинг ғолиблигингиз аслида сиз билан мулоқотга киришган инсоннинг зафари экан. Ҳеч қачон бирор инсонни тарбиялаб бўлмайди, инсон етти ёшгача ўз тарбиясини олиб бўлади. Етти ёшдан кейинги тарбия қайта тарбия хисобланади. Қайта тарбиялаш фақатгина ўзини-ўзи англаш билан амалга оширилади. Сиз ота-она сифатида, устоз сифатида, дўст сифатида мулоқотдошингизни (фарзанд, ота-она, ака-опа, дўст-ёр, ходим) сизга солиштириши оқибатида ўзини англашига ёрдам берасиз холос. Фарзандингизга тарбия берманг, унга ўзини англатинг. Хар бир одам битта инсонни тарбиялай олади, бу унинг ўзидир. Сизни тарбиялайдиган битта инсон бор, бу сизнинг ўзингизсиз. Тарбиялаш воситаси юмшоқлик, тарбия учун мақсад мустахкамлик, ва тарбия йўли донолик бўлмоғи лозим. Мулоқотдошингиз билан келишув, бу бир йўлда эканлигингиздан далолат беради.
Айтайлик, мулоқотдошингиз сизни жарга улоқтирди, сувга итариб юборди, ёмғирда бошпанасиз жойда куттирди ва сиз бу холатга аввало бўйсунасиз. Жарга қулаётганингизда нима бўлишини бир тасаввур қилиб кўринг-да. Худди шундек, сизга “йўқ” дейишларини жарга қулашдек қабул қиласиз. Эсингиздами, сизга истаган ишга бошқа одамни қабул қилишганларида? Эсингиздами, сиз берган мақолани қайтариб қўлингизга тутқазишганида? Эсингиздами, сизнинг фарзандингиз сиз айтган йўлга кўнмаганида? Худди бир пақир совуқ сувни устингизга сочиб юборишгандек бўлган эди.
Аввало, мулоқотдошингизнинг гапига кўнинг. Эшиган биринчи жумлага “хўп” денг. Хали бу жумланинг мазмун-моҳиятини англамаган бўлишингиз мумкин, аммо, “хўп” дейишингиз жарликдан сизни қутқаради. Ўз фикрингизни айтишингизга вақтингиз етарли, аммо, жарга қуласангиз сиз мажрух бўласиз. Худди шунингдек, мулоқотда жанжалга киришмаслик психологик жонингизни асрай олиш демакдир.
“Сиз хақсиз!”, “Албатта, сиз айтганиниздек...”, “Рости хам шу!”, “Тўппа тўғри!” деб психологик жангдан воз кечинг. Энди уни кўндириш, уни ўз психологик жонидан кечдириш билан баробардир.
Мулоқотдаги жангда туртки, шапалоқ, калтак, босимдан кетиш сизни оғриқли жарохатлардан асрайди. Жарга қулаб, сувга чўкишингизнинг олдини олаmz!
Joyladi: (((SONgi-KuN))) | Vaqti: 9 Iyul 2018, 22:38 | O`qilgan: 265 | Izohlar (0)