Erkak makri
ЭРКАК МАКРИ.Нав-ниҳол қиз соябонини нозик қўлларида тутганча эшикни қулфлади-да, кўп қаватли бинодан туша бошлади.— Мунис!Янграган овоз кимникилигини пайқаган қиз дарров ортига ўгирилди. Сўнгги русумдаги машинадан тушган Санжар Муниса томон кела бошлади.— Салом, — деди Муниса Санжарнинг юзига қарамасликка уриниб.— Саломни, яхши қиз, тўлиқ бериш керак, — деди Санжар мийиғида кулиб қўяркан Мунисадансинчков нигоҳини узмай.— Сиз чет мамлакатларда ўқиб, яшаб келганингиз учун…— Инсон Ер куррасини айланиб чиқса ҳам, ўзлигини йўқотмаслиги керак.— Унда, ассалому алайкум, — деди қиз бироз зарда билан. — Энди кетаверайми?— Ва алайкум ассало-о-ом! — Санжарнинг кайфияти нима учундир кўтарилиб кетганди. — Йўқ, ҳеч қаерга ёлғиз кетмайсан, ўзим ташлаб қўяман…— Йўқ, йўқ! — деди Муниса ҳаяжонини яширолмай. — Ўзим кетаман. Сиз мени уйим олдида кутишни бас қилинг.— Кутганим йўқ, шунчаки…— Кутмасангиз яна яхши, хайр!— Шошма, Мунис…Санжарнинг гапи доимгидек чала қолди. Беш йилдавомида ўзга юртларда ҳам ўқиб, ҳам ишлаб келган Санжар эндиликда ўзи учун рисоладагидек рафиқа бўла оладиган қиз қидираётганди. Бунинг учун бир маҳаллада катта бўлган Мунисани энг яхши номзод деб билган Санжар оиласи гарчи бошқа ерга кўчиб кетган бўлса ҳам, гоҳ уни, гоҳ буни баҳона қилиб, эски маҳалласига қатнайверарди.Санжар уйидаги меҳмонларни кўриб ажабланмади. Меҳмондорчиликни хуш кўрадиганонаси дугоналарию танишларини уйига чақириб чарчамасди. Санжар онасининг бу одати ҳамон ўзгармагани учун жилмайган кўйи бош чайқади-да, кетишга шайланган меҳмонлар билан саломлашди.— Ҳ-ҳалиги, бу эса менинг қизим Сара! — ўзини таништириб бўлган аёл ёнидаги сариқ сочли қизга ишора қилди.— Сара? — ажабланди Санжар ва ҳазилкашлик билан аёлга гап қотди. — Нима инглизга турмушга чиққанмисиз?— Қани энди! — узун тирноқли бармоқлари билан қизил лабларини беркитиб кулди аёл. — Йўқ, биз шунчаки қизимизни эркалаб шундай деймиз. Асл исми эса Сарвиноз.— Шундай чиройли исми бор экан-ку, аллақандай Сарага бало борми. Ҳа, майли, танишганимдан хурсандман Сарвинозхон.Фикрини дангал айтишга одатланган Санжар ўз хонаси тарафга ўтиб кетди.— Хўш, қалай? — деди меҳмонларини кузатиб, ўғли ёнига ўтирган аёл терилган қошларини учириб.— Аҳволимми? Дуруст…— Э-э, қизни айтяпман, — деди аёл ёшига ярашмаган аллақандай эркалик билан. — Санжар, шу қиз билан бир учрашиб кўр. Дугонам жуда бой, орзу-ҳавасли…— Э, ҳа-а-а, — деди Санжар онасига яқинроқ келиб куларкан. — Ҳали улар совчилармиди? Бу дейман, беш йил ичида замонавийлашиб кетибмиз-ку, а? Энди қизлар йигитларникига келишяптими?— Сенга ҳазил бўлса, ахир чиройли қиз-ку!— Ойи, — Санжар ўрнидан туриб, жиддий тортди. — Бундай кўғирчоқлардан бир умрлик умр йўлдош чиқармиди? Очиғини айтсам, жуда ҳурлиқо қиз қидирмаяпман. Оддийгина, лекин ҳақиқий бўлсин. Мен бироз ухлаб олай, кейинроқ гаплашамиз.Эски маҳалласига дўстларини кўргани борган Санжар Мунисани кўрдию, қизни ёқтириб қолди. Қайси дўстидан суриштирмасин, бари Мунисани мақтар, фақат оғир шароити унга тўғри келмаслигини айтишарди. «Нима, мен келин бўлиб тушармидим, шароитининг менга даҳли йўқ», дерди дўстларига Санжар. Дастлаб Мунисанинг кўнглини топишни ва кейин онасини қизнинг уйига юборишни ўйлаб юрган Санжар буишни тезроқ ҳал қилишга қарор қилди.— Сен билан гаплашиб олишим зарур, бунча мендан қочмасанг, — деди Санжар кунларнинг бирида Мунисанинг йўлидан чиқиб.— Яхши, гапиринг!— Қизиқсан-да, Мунис, — кулиб қўйди Санжар. — Бунча шошаверасан-а? Катта одамлардек бирор жойда ўтириб, муҳокама қилинадиган жиддий мавзу бор.Муниса бироз ўйланиб турди-да, розилик берди. Санжар қизни шинам ресторанга олиб кирди. Қиз эса негадир қимтиниб ўтирарди.— Бемалол ўтирсанг-чи, Мунис, — деди Санжар ва таомномани очди. — Нима еймиз, қорним жуда оч…— Йўқ, мен ҳеч нарса емайман, — деди Муниса уялиб.Қиз гарчи эрталабдан буён туз тотмаганига қарамай барча таклифларни рад этди, аммо Санжарнинг қистови туфайли таомномани очиб, бирор таом танлашга мажбур бўлди. Муниса таомлар қаршисида ёзилган нархларни кўраркан,кўзлари катта очилиб кетди ва энг арзон салатни танлади.Фотография4КомментарийПоделитьсяЭ З А— Мени ўт-ўлан билан алдамоқчимисан, дейман?— Санжар кўтаринки кайфиятда кўз қисиб қўйди.— Сен гўштли таомлардан кўп-кўп ейишинг керак, нимжонлигингни қара. Айтгандай, овқат пиширишни биласанми?— Ҳа.— Менинг рафиқам яхши уй бекаси бўлиши керак. Аслида, кўчада овқатланишни ёқтирмайман. Уйда меҳр билан тайёрланган таомга нима етсин, шундай эмасми?— Тўғри.— Биласанми, Мунис? — деди суҳбатга берилиб кетган Санжар. — Менинг рафиқам учун оила биринчи ўринда туриши керак.— Сизнинг рафиқангизга менинг нима даҳлим бор? Умуман, нега менга бундай саволларни беряпсиз?— Билиб турибсан-ку негалигини, — мамнун жилмайди Санжар ва костюмидан кичик қутича чиқариб, қиз томонга узатди. — Менга турмушга чиқ!— Н-нима?!— Биламан, дабдурустдан қабул қилишинг қийин,лекин ўйлаб кўр, — деди Санжap
Joyladi: Baxtliman OFF | Vaqti: 14 Iyun 2018, 05:00 | O`qilgan: 485 | Izohlar (1)