Juda sog'indim
Биласанми соғинч нелигин, Бу азобга овунч йўқлигин. Биласанми ўлган қалб билан, Яшамоқлик, не азоблигин..?! Лабинг кулса юрак кулмаса, Бағринг ўлса алам ўлмаса. Биласанми шу алам билан, Яшамоқни, тонгинг отмаса..?! Ўй хаёллар, кечдим, демаса, Юрак йиғлаб тинчлик бермаса, Биласанми шу юрак билан, Яшамоқни, сендан кечмаса..?! Билмаябман қандай кетишни, Унутишни, сендан кечишни. Юрак тўла хотира билан, Биласанми, усиз яшашни..?! Билсанг эди, ўлган қалб билан.... Яшамоқлик не азоблигин
Joyladi: Baxtli Yigit | Vaqti: 11 Yanvar 2018, 14:14 | O`qilgan: 640 | Izohlar (0)