Sevgimikana...
...Ҳикоя қилишларича оқила ва камтарин бир аёл бўлиб Аллоҳ унга асаблари тез ва таранг инсонни қадар этиб берибди. Уйларида ҳар куни уруш жанжал эмиш. Бунинг аксарий сабаби эса аёлининг пиширган таоми ёқмаганлиги туфайли бўлар экан. Аёл эрини рози қилиш мақсадида таомларини жуда гўзал ва бетакрор усуллар ила безатиб тақдим этса ҳамки ҳеч эрига ёқтиролмас экан. Ҳар сафар таомни татиб кўриши билан аёлига "таомларинг жуда ҳам бемаза ва таъмсиз унга туз, зираворлар қўшсанг бўлмайдими" деб койиркан. Аёл ҳам таомини мақтаб «жуда ҳам мазалику, сизга нимаси ёқмаябди ҳайронман» деб пиширган таомининг мазаси ширин эканлигига эрини ишонтиришга уриниш билан куни ўтаркан. Эвазига эса эридан ёқимсиз ибораларни ботмонлаб эшитса ҳамки шуларга кўниб яшаб келаверар экан.
Эр бориб ўзи билган ва таниган аёлларнинг таомларидан оз-оздан келтириб дастурхонга тизиб қўйиб дебди «мана, ҳақиқий таомнинг мазаси қандай бўлишини кўриб қўй. Буларни барини татиб кўргинда ўзингники билан солиштириб чиқ. Кейин бориб тайёрлашни ўрганиб келасан».
Аёлга бундай сўзларни эшитиш ҳарқанча оғир ботмасин барига сабр қилаверибди.
Орадан кунлар ўтибди. Эр аёлининг сурбетлигидан жуда ҳам зерикиб ахири унга "агар табиатингни ўзгартирмасанг бошқасига уйланаман" деб таҳдид қилибди. Лекин аёл қандай бўлса шундайлигича қолаверибди. Эрнинг бунга ортиқ асаблари етмагач уйланаётганини барчага эълон қилибди ва бориб келиннинг тўй либосини келтириб, хонасига осиб қўйибди. Бу аёлига нисбатан ўйлаб топган сўнгги ҳийласи ва уриниши эди.
Сохта тўй куни етгач аёл хонага билдирмай кириб, кўйлакнинг ич қисмига бир парча қоғозни қадаб қўйибди. Оқшом бўлгач хожаси кўйлакни эгасига юбормоқчи бўлиб олиб қараса кўйлакнинг ички қисмида бир парча оқ қоғозга кўзи тушибди. Нима экан деб қизиқиб очиб қараса у ерда қуйидаги жумлалар битилган экан.
«Синглим... сизга никоҳ маросимининг асосий сабабини айтиб қўйишни ўзим учун лозим деб билдим. Гап шундаки таомларимнинг бари туз ва зираворлардан холи бўлгани учун эди. Азиз ва қадрли инсоним бетоблар. Аммо ўзлари бундан бехабардирлар... сабаби у киши касалликдан, бемор бўлиб ётишдан жуда ҳам чўчидилар. Шу сабабли мен бу ҳақда айтмасликка қарор қилиб, улардан бу сирни яширдим ва қайта уйланишларини ҳам қўллаб қувватладим. Уларнинг асаблари жуда ҳам тез. Шунга, жиддий бетоб эканликларини билиб қолсалар ўзларига зиён етказиб қўйишлари мумкин. Сиздан ягона илтимосим, таомга туз ёки зираворларни асло сола кўрманг. Бу соғлиқлари учун хатарлидир!»
Баъзан сизни севган инсон сизга нисбатан тшунарсиз муомалада бўладилар. Эҳтимол, эътиборингизни жалб этиш учун шундай қилишар ёки сизга бефарқ эмасликларини билирмоқчи бўладилар. Нима бўлганда ҳам улар сизга ҳаммадан кўра меҳрибондирлар.
Ҳаттоки ота-оналар ҳам фарзандларини кўп нарсалардан маҳрум этадилар. Аммо фарзанднинг назарида бу асоссиз зулм бўлиб туюлади. Ота-она ҳеч қачон фарзандига ёмонликни раво кўрмайди. Аксинча, улардан химоя этишга уринадилар.
Роббим, бизни севган ва биз севган шахсларимизни Ўзинг паноҳингда асра. Ва уйланмаганларгасолиҳа, собира ва закия умр йўлдоши, шунингдек ҳали турмуш қурмаган қизларга солиҳ, собир, мўъмин ва оқил умр йўлдошларини насиб айла, амийн.
Кун ҳикмати
Бу аёл мунчалар ажойиб!
Бир аёлдан: «Гўё бу дунёда сендан гўзал аёл йўқдек, нима учун эринг сени бу қадар яхши кўради? Ахир дунёда сендан ҳам гўзал аёллар борку?» деб сўрашибди.
У шундай деди: «Тўғри, ақлни лол қолдирар даражада бетакрор гўзал бўлмаслигим мумкин. Лекин эримнинг озорини кечираман, маъюс кириб келса қулоқ соламан, дардига малҳам бўламан, кўп берса мақтайман, оз берса қаноат қиламан. Буни менга Роббим ўргатган. Меҳрибонликни канда қилмайман. Итоатдан бўйин товламайман. Тикон терсам ҳам атиргул экавераман»...
Joyladi: Quyosh Cha | Vaqti: 7 Yanvar 2018, 23:58 | O`qilgan: 582 | Izohlar (0)