Akam sevgilimga uylanyapti!.. qanday chiday?..
— Оиламизга ҳамма ҳавас қилади. Отам шаҳарда Маҳмуд ҳожи номи билан танилган. Жуда кўпчилик дадамни ҳурмат қилади. Бир нечта ресторан, кафелари бўлса-да, дадамда манманликни кўрмаганман. Ҳамиша самимий ва камтар инсон. Шоҳга ҳам, гадога ҳам бир хил муносабатда. Мен у кишини нафақат меҳрибон ва ғамхўр ота, балки чин инсон сифатида ҳам қадрлайман. Шундай инсонга фарзанд бўлишни насиб этгани учун ҳам Яратганга ҳамду санолар айтаман.
Оилада икки ўғил, бир қиз бўлиб вояга етдик. Дадам ҳеч қачон биримизни биримиздан кам қилмаган. Айниқса, мендан тўрт ёш катта акам иккимизга кўп насиҳат қиларди.
Отамнинг насиҳатлари туфайлими ёки хонадонимиздаги ўзаро ҳурмат натижасими, хуллас, ака-ука жуда иноқ эдик. Агар бирор жойга бориб, сал кечиксам ҳам акам дарҳол қўнғироқ қиларди. Шунданми акамга ҳавасим келарди. Мактабни битириб мен ҳам институтга ўқишга кирдим. Айнан шу йили Нилуфар опамни узатдик. Бу пайтда акам чет элда ўқирди. Мен ҳам акамдан қолишмаслик учун тинимсиз изланардим. Аммо учинчи курсга ўтганимда ҳаёт йўллари мени бошқа томонга бошлади.
Бир куни тасодифан биринчи курсга келган бир қизни учратиб қолдим. Кейинчалик у хаёлимни олди. Кўнглим Гулҳаёни кўрганда алланечук бўлиб кетарди.
Аввалига муҳаббатимни ичимда сақлашга ҳаракат қилдим. Лекин қўлимдан келмади. У билан яқиндан танишгач, ҳатто қўрқмасдан уйига ҳам қўнғироқ қила бошладим.
Хуллас, бир куни Гулҳаё билан хиёбонда учрашдик. Ўша куни унга дил изҳори қилдим.
— Гулҳаё, сиз менга ёқасиз, — дедим оддийгина.
У менга қарамас, фақат нигоҳи билан ер чизарди.
— Нега индамайсиз? — дедим юришдан тўхтаб.
У яна жим. Негадир менга қарай олмасди.
— Дилшод ака, яхши боринг, — деди-ю, уйи томон югуриб кетди.
Сукут аломати — ризо, деб ўйладим ўзимча.
Кунлар ўтиб борарди. Гулҳаё билан ҳафтада бир ёки икки марта учрашардик. Биз учун қадрдон бўлиб қолган анҳор бўйига бориб, соатлаб суҳбатлашардик. Унинг содда, самимий сўзларини тинглашни яхши кўрардим (аммо у кам гапирарди). Гоҳида оиламиз ҳақида гаплашардик. Мен акамни, дадамни мақтардим, у эса жимгина тингларди.
Орадан бир ой ўтди. Ўша куни акам чет элдан қайтиши керак эди. Ҳаммамиз аэропортга чиқиб, кутиб олмоқчи бўлдик. Аммо менинг имтиҳоним борлиги учун имконим бўлмади. Дадам:
— Сен ўқишингга боравер, ўзимиз кутиб оламиз. Аммо тезроқ қайт, — деди.
Ўша куни жуда хурсанд эдим. Имтиҳонни аъло баҳога топширдим-да, акамни кўриш учун уйга шошилдим.
— Мурод ака! — дея бақириб кирдим дарвозадан.
Болаликда шундай қилардик. Акам ёки мен бирор қариндошимизникида узоқроқ қолсак, уйга бақириб кириш одатимиз эди.
— Дилшод!
Акамнинг овозини эшитиб, қувониб кетдим. Ака-ука қучоқ очиб кўришдик.
— Озиб қолибсанми? — деди акам менга қараб.
— Сиз эса семирибсиз…
— Ҳа, чет элда мени роса боқишди. Фақат ойим билан дадам эшитиб қолмасин, — деб кўз қисди акам.
Эртаси куни эса уйимизда тўй ҳаракати бошланди. Ойим аммам билан совчиликка бориб, қиз томоннинг розилигини ҳам олиб қайтишди.
— Муроджон, болам эртага учрашувга чиқасан, — деди аммам акамга.
— Амма, қизнинг исмини айтинг-да, яна акам адашиб юрмасин, — деб қўшимча қилдим ўзимча устамонлик билан.
— Гулҳаё! — деди онам.
Ярқ этиб онамга қарадим. Ичимдан нимадир узилгандек бўлди. Менинг Гулҳаём бўлса-я?.. Аммо шу тобда на акамни, на онамнинг кайфиятини бузишни истамасдим. Балки, адашаётгандирман?!
— Қаерда тураркан? — деб сўради акам.
— Нодир амакингдан кейинги маҳаллада.
Мен тамом бўлгандим. Худди шу кўчада турарди у. Аммо билдирмаслик учун кулиб турдим. Эй, Аллоҳ, бу қандай синоат?
— Ҳа-я, сен ўқийдиган жойда ўқиркан, — деди аммам менга қараб. — Қиз тарафга ўзимиз ўқитиб оламиз, дедик.
— Бу ёғини менинг мактабимда ўқийди, дедингизми? — акам ҳазил қилиб гапирди.
Ўша куни Гулҳаёга телефон қилдим. Аммо ҳеч ким жавоб бермади. Эрталаб ўқишга ҳам келмади. Тушдан сўнг эса акам оғзи қулоғида қайтиб келди.
— Онажон, мен розиман. Сизга ёққан қиз менга ёқмаслиги мумкинми? Ниҳоятда андишали қиз экан, — деди акам босиқлик билан.
Мен эса индаёлмадим. Ҳаммасини ичга ютдим. Йиғлаб йиғлолмасдим. Онамга ҳам, дадамга ҳам, сирдошим — акамга ҳам бу ҳақда айтолмасдим. Айтишга ҳақим йўқ эди!
Икки кундан сўнг Гулҳаёнинг дугонаси қўлимга хат тутқазиб кетди. Унда: «Мени кечиринг. Мени бошқага фотиҳа қилишди. Мени унутинг. Бахтли бўлинг», деб ёзилганди. Назаримда, у ҳали менга келинойи бўлаётганини билмасди. Агар билса-чи? Нима бўлади? Ҳеч нарса! У ҳам мен каби индамайди. Э, Худо, бир ҳовлида ўзим севган қиз билан қандай яшайман? Уни қандай келинойи деб атайман? Қандай у билан сўзлашаман? Акамга айтсаммикин? Йўқ, акам, шу пайтгача қизлар ҳақида сўз очмаган. Энди биргина ёқтирганини ундан тортиб олишга ҳақим йўқ. Менга жигаримнинг қувончи афзал. Майли, муҳаббатимни ўлдириб, кўмиб қўйганим маъқул.
Икки ўтнинг орасида қолганман-у, чиқиб кетишга имконим йўқ. Мен Гулҳаёни жон дилимдан севаман! Усиз яшаш… бир азоб бўлса, ёнимда бўла туриб, бошқага
Joyladi: --R-A-P-P-E-R-- | Vaqti: 7 Dekabr 2017, 19:11 | O`qilgan: 208 | Izohlar (0)