Istig'forning 40 xosiyati
ИСТИҒФОР – МАЖЛИС КАФФОРАТИ

Мўмин-мусулмонлар бирон жойда мажлис қурсалар, туришдан олдин Аллоҳ таолога ҳамду сано, истиғфор айтадилар, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот ва салом йўллайдилар. Шунда мажлис ҳақи адо этилади. Бу борада ҳадиси шарифларда кўрсатмалар келган.

عَنْ أَبِى هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ عَنِ النَّبِىِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: كَلِمَاتٌ لاَ يَتَكَلَّمُ بِهِنَّ أَحَدٌ فِي مَجْلِسِهِ عِنْدَ قِيَامِهِ ثَلاَثَ مَرَّاتٍ إِلاَّ كُفِّرَ بِهِنَّ عَنْهُ وَلاَ يَقُولُهُنَّ فِي مَجْلِسِ خَيْرٍ وَمَجْلِسِ ذِكْرٍ إِلاَّ خُتِمَ لَهُ بِهِنَّ عَلَيْهِ كَمَا يُخْتَمُ بِالْخَاتَمِ عَلَى الصَّحِيفَةِ: سُبْحَانَكَ اللَّهُمَّ وَبِحَمْدِكَ لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ أَسْتَغْفِرُكَ وَأَتُوبُ إِلَيْكَ. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَابْنُ حِبَّانَ وَسَنَدُهُ صَحِيحٌ.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Агар бирон киши мажлисдан тураётганида (ушбу) калималарни уч марта айтса, улар сабабидан (гуноҳлари) каффорат қилинади. Агар (ўша калималарни) яхшилик мажлисида, зикр мажлисида айтса, худди узук билан саҳифага муҳр босилганидек, (ўша калималар) билан унинг учун муҳр босилади. (Улар қуйидаги сўзлардир:) Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика лаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк” (Абу Довуд, Ибн Ҳиббон ривоят қилган. Ҳадис санади саҳиҳ).
Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам мажлисдан турмоқчи бўлсалар, “Субҳаанакаллоҳумма ва биҳамдика ашҳаду аллаа илааҳа иллаа анта астағфирука ва атувбу илайк”, деб айтардилар. Бир киши: “Ё Расулуллоҳ, сиз шундай сўз айтяпсиз, уни аввал айтмасдингиз?..” деганида, у зот: “(Бу калималар) мажлисдаги (бефойда сўзлар)га каффорат бўлади”, деб марҳамат қилдилар ”.

Истиғфорнинг 40 хосияти" китобидан
Joyladi: Братва | Vaqti: 7 Dekabr 2017, 19:11 | O`qilgan: 49 | Izohlar (0)