Poklash zarur
​Ихлосга етиш учун қалбингиздан ушбу офатларни тозалаб, уни поклашга кучи ета оладиган восита нима эканини биласизларми?

Бу Аллоҳ субханаҳу ва таолонинг муҳаббатидир.

Лекин сен дарҳол, Аллоҳнинг муҳаббатига етишим учун қайердан куч топаман? – деб сўрайсан. Бунга жавоб беришим учун ҳозир вақт етмайди. Лекин мен сизларнинг олдингизга учта сабабни қўяман, агар шуларни амалга оширсак қалбимиз Аллоҳнинг муҳаббатига тўлиб тошади.

Биринчи сабаб, эй одам боласи, ҳаётингда сенга яхшилик қилувчи ягона зот Аллоҳ эканини эслаб юришингдир. Ушбу ҳақиқатни доимо эслаб шунга яраша муомалада бўлишингдир.

Нафасингни ўз ўрнида доимий равишда кириб чиқиб туришини ким амалга ошираётганини ўз нафсингдан бир сўраб кўр. Сени едириб ичираётган ким? Оғзингга солган луқмани ёки ичаётган бир қултум сувни сен тиқилмайдиган қилиб яратди. Ётганингда сени ухлатиб қўядиган ким? Ухлаб ором олганингдан сўнг сени қайта уйғотадиган ким? Ювиниш жойига кирганингда сени у ердаги офатлардан асрайдиган ким? Еру осмонни ва ҳайвонларни сен учун бўйсундириб қўган ким?

Агар Аллоҳ уни сен учун бўйсундирмаганида бирор қишлоқда ушбу ҳайвонларни қўлга ўргатишга ҳеч куч топа олмас эдинг...
Joyladi: Братва | Vaqti: 16 Noyabr 2017, 09:44 | O`qilgan: 85 | Izohlar (0)