Men sabab
Абу Ҳанифа (р.а.) Алқамадан, у Ибни Бурайдадан, у отасидан ривоят қилади. Ибни Бурайданинг отаси айтди: «Биз бир куни Пайғамбаримизнинг (с.а.в.) ёнларида ўтирар эдик. У зот асҳобларига: «Туринглар, бемор яҳудий қўшнимизни кўриб чиқамиз», дедилар. Сўнг яҳудийнинг уйига кирдилар ва уни ўлим тўшагида кўрдилар. Ва унга: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, мен Аллоҳнинг расули эканимга иқрормисан?» дедилар.
Яҳудий отасига қаради, отаси гапирмади. Расулуллоҳ (с.а.в.) яна унга: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, мен Аллоҳнинг расули эканимга иқрормисан?» дедилар. Бемор яҳудий йигит яна отасига қаради. Отаси: «Иқрор бўл», деди. Йигит: «Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, Муҳаммад (с.а.в.) Аллоҳнинг расули эканига иқрорман», деди. Пайғамбар (с.а.в.): «Мен сабабли бир жонни оловдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар.
Бошқа ривоятда шундай: Бир кун Пайғамбаримиз (с.а.в.) саҳобаларга: «Туринглар, яҳудий қўшнимизни кўриб чиқамиз», дедилар. Пайғамбаримиз (с.а.в.) уни ўлим тўшагида кўрдилар. Ундан: «Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқлигига иқрормисан?» деб сўрадилар. У «Ҳа», деди. Сўнг ундан: «Менинг Расулуллоҳ эканлигимга иқрормисан?» дедилар. Йигит отасига қаради. Ул зот (с.а.в.) бу сўзларини уч марта такрорладилар. «Сиз Аллоҳнинг расули эканлигингизга иқрорман», деди ниҳоят яҳудий йигит.
Расули Акрам (с.а.в.): «Мен сабабли бир жонни оловдан қутқарган Аллоҳга ҳамд бўлсин», дедилар.

Муснад
Joyladi: Братва | Vaqti: 15 Noyabr 2017, 02:18 | O`qilgan: 27 | Izohlar (0)