Men kimman
Абу Ҳанифа (р.а.) Атодан ривоят қиладилар. Саҳобаи киромлардан бир неча киши унга қуйидагиларни сўзлаганини айтди.
Абдуллоҳ ибн Равоҳанинг қўйларини боқувчи бир чўпон аёл бор эди. Абдуллоҳ чўпон аёлга сурув ичидаги бир қўйга алоҳида қарашини тайинлади. Чўпон аёл қўйни семиргунча боқди. Чўпон аёл бошқа қўйлар билан овора бўлиб қолганда, бўри келиб у қўйни олиб қочди ва ўлдирди. Абдуллоҳ келиб у қўйни кўрмади. Чўпон аёл воқеани Абдуллоҳга айтгач, у чўпон аёлга тарсаки туширди. Кейин бу ишига пушаймон бўлиб, уни Расулуллоҳга (с.а.в.) айтди. Пайғамбаримиз (с.а.в.) бу воқеани жиддий ҳисоблаб: «Мўмина аёлнинг юзига урдингми?» дедилар.
Равоҳа: «У занжия илми йўқ аёл», деди.
Пайғамбаримиз ( с.а.в ) аёлга одам юбориб уни чақиртирдилар. Ундан:
- Аллоҳ қаерда? - деб сўрадилар.
- Осмонда, - деб жавоб берди аёл.
- Мен кимман?
- Сиз Аллоҳнинг расулисиз, - жавоб берди аёл.
Пайғамбаримиз (с.а.в.): «У мўминадир, уни озод эт», дедилар.

Муснад
Joyladi: Братва | Vaqti: 15 Noyabr 2017, 02:18 | O`qilgan: 20 | Izohlar (0)