Xotinli hayot
Хотинли ҳаёт

➖Саҳарда барвақт уйғонган эр, хотинини уйғотиб мен билан бирга югуриш машқига чиқишни хохлайсизми деб сўради.
➖Хотин: Сиз мени семиз деб гумон қиласизми?
➖Эр: Йўқ. Югуриш соғлиқ учун фойдали.
➖Хотин: Бўлмаса мени касал деб гумон қилябсизми?
➖Эр: Йўқ, йўқ агар туришни хохласангиз туринг бўлмаса ҳаммаси жойида.
➖Хотин: Ҳаа шундайми.. энди мени дангаса деб ўйлаябсизми?
➖Эр: Йўқ йўқ, сиз нотўғри тушундингиз, мен буни назарда тутмадим.
➖Хотин: Аҳаа энди сиз мени саводсиз деб ўйлаябсизми?
➖Эр: Қаранг, ахир мен буни айтмадим...
➖Хотин: Мени алдади демоқчимисиз?
➖Эр: Илтимос сиздан эрталабдан асабийлашманг..
➖Хотин: Энди мен сизнингча жанжалкаш бўлдимми?
➖Эр: Бўлди хўп, Сиз ётиб ухланг, мен ўзим ёлғиз чиқиб югуриб келаман.
➖Хотин: Сиз доим ҳамма ерга бир ўзингиз бориб хордиқ чиқарасиз.
➖Эр: Илтимос қиламан, мени бошим айланиб кетябди.
➖Хотин: Кўрдингизми? Сиз шундай худбинсиз. Фақат ўзингиз ҳақингизда ўйлайсиз. Мени соғлиғим ҳақида ўйламайсиз.
➖Эр ўтириб қаерида хато қилганлиги ҳақида ўйга толди...

Шайх Ҳасан ал-Ҳанафий саҳифасидан.
Joyladi: Братва | Vaqti: 15 Noyabr 2017, 02:18 | O`qilgan: 28 | Izohlar (0)