Tosh
Йўлда кичик бир тош ётарди,
Шошганларни қолдириб ишдан.
Шу дамгача иш билан дарди
Неча одам қоқилиб тушган.

Неча одам, лекин, на чора,
Усти- боши лойланиб ўтди.
Тошни кўриб бугун илк бора
Мана бу кас айланиб ўтди.

Одамларга билмам не бўлган,
Ўзин бунча уради ўтга.
Ўтарканман бугун шу йўлдан
Тошни олиб ташладим четга.

Э Нурмуҳаммад АБДУЗОИРОВ
Joyladi: Qalbim Nuri | Vaqti: 15 Noyabr 2017, 02:18 | O`qilgan: 32 | Izohlar (0)