Sadaqa qilishga odatlaning... - Izohlar
САДАҚА ҚИЛИШНИНГ БИР НЕЧА ТУРЛАРИ" ✔️ Курсилар сотиб олиб масжидларга ҳадя қилинг. Намозхонлар ўтириб намоз ўқишса сизга ажри боради ин шаа Аллоҳ.. ✔️ Хонангиз дарчасига қушлар учун озгина сув ёки ушоқларни сепиб қўйинг. Буни ўзингизга одат қилиб олинг.. ✔️ Эскириб қолган кийимларингиз (кўйлак, шим, пайпоқ) бўлса, агар қодир бўлсангиз янгисини сотиб олиб ишчиларга тарқаинг.. ✔️ Хонангизга кичкинароқ сандиқча қўйиб қўйинг. Ҳар сафар гуноҳ иш қилганингизда 1000 сўмдан солиб туринг. Бир ойдан сўнг сандиқча ичидаги пулларни олиб садақа қилиб юборинг. Ҳар ойда шундай қилишга одатланинг.. ✔️ Уйга кирганда ва уйдан чиққанда ўқиладиган дуоларни ёзиб, иморат эшигига осиб қўйинг. Ҳар ким кирганда ва чиққанда ўқиса ажри сизга ҳам боради.. ✔️ Маошингиздан бир қисмини етимларни таъминлаш учун олиб қўйинг.. ✔️ Агар уйингизни олдида ишчилар ишлаётган бўлса, уларга муздек сув ва шарбат тақдим этинг. Бу ишингиз сиздан на вақт, на пул ва на меҳнат талаб қилади.. ✔️ Бензин олишга кирдингиз. Сизга қайтимини қайтаришаётган маҳал у ишчидан аввал сўранг, агарда мусулмон бўлса, қайтимини унга қолдириб "садақам бўлсин" деб айтинг. Агарда мусулмон бўлмаса, қайтимини унда қолдириб, динингизни унга чиройли тарзда кўрсатинг.. ✔️ Масжидлардан бирига мусҳафни олиб бориб қўйинг. Ҳар сафар ўқишганларида сизга ажри бораверади. Қуръондаги ҳар битта харф учун ўнта ҳасанот ёзилади. Энди ундан келаётган ажрларни тасаввур қилаверинг.. ✔️ Агарда сув идишингизда озгина бўлса ҳам сув қолган бўлса, олдингиздан чиққан ўсимликни суғориб, вафот этганлар руҳига бағишланг.. ✔️ Мусулмоннинг қалбига хурсандчилик бағишланг. Айниқса ғамга ботганларнинг дилини хушнуд этинг.. ✔️ Ўтган кетганга табассум қилинг, ўтирганларга салом беринг. Чунки биргина ширин сўзнинг ўзи бир дунё садақадир.. ✔️ Бу мақолани бошқалар билан улашинг. Эҳтимол кимдир бундан фойдаланса, сиз ҳам савобга қоласиз. ✔️Субҳаналлоҳ валҳамду лиллаҳ, ва лаа илаҳа иллаллоҳ валлоҳу акбар.. Субҳаналлоҳил азийм.. ⭐⭐⭐
Izohlar: 1