Narx vasvasasi... - Izohlar
Бир аъробийга: " Бир дона нон бир динор бўлибди"-дейилди. У шундай жавоб қилди: "Аллоҳга қасамки, агар бир дона буғдой бошоғи бир динор бўлса ҳам бу мени ташвишга солмайди. Мен Аллоҳ буюрганидай Унга қуллик қиламан. У эса ваъда қилганидек менга ризқ беради". Бир неча киши Салама ибн Динор роҳматуллоҳи алайҳининг ҳузурига келиб шундай дейишди: "Эй Абу Ҳозим, нархларни кўтарилиб кетганини кўрмаяпсизми?!". У киши дедилар: "Бу сизни нега ғамга солади? Арзончиликда бизга ризқ берган зот қимматчиликда ҳам ризқ беради". Салафи солиҳлардан бирига: "Нархлар кўтарилиб кетаяпти" -дейишганда у зот: "Истиғфорни кўпайтиринг" - деган эканлар. Нарҳ наво ошган тақдирда ваҳима қилмаслик, ҳаётдан нолийвермаслик лозим. Унинг ўрнига истиғфорни кўпайтириш, Аллоҳдан енгилликни сўраб сайъу ҳаракатда бўлиш лозим.
Ushbu sahifaga fikr bildirilmagan.
Izohlar: 0