Qalb alloh nazar soladigan joy.
Қалб Аллоҳ назар соладиган жой. Қалб барча аъзоларнинг марказидир. Дилларга озор бериб қўйиб вақтимиз бебаракалигидаган, ибодатларимиз хушусизлигидан нолиймиз. Ахир биир боқмаймизми ҳолимизга, мўминлар билан муносабатимизга. Инсонни аяш керак. Сизга аталган туйғуларни, самимий муносабатларни қадрлаш керак. Қалбларга еткизилган озорлар сабаб уйқуси бедорлар, кўзлари,ёшлилар, қалби синиқлар, лаблари кулсада диллари йиғлаган инсонларнинг ғамига, озорига сабаб бўлиб қолмайлик. Нур таратайлик. Қалбларга хурсандчилик олиб кирайлик, самимий кулгуларга, бахтдан шодон порлаган кўзларга сабаб бўлайлик..Бугун Рамазоннинг яна бир муборак куни. Қалби бор биродарларимизни хурсанд қилишга жаннатни ўзимизники қилиб олишга шошилайлик. Саййидул айём муборак бўлсин.
Joyladi: Choliqushi Abdullayeva | Vaqti: 24 May 2019, 01:09 | O`qilgan: 178 | Izohlar (0)