(-buxarskiy -- bars-) hikoyalar (quvnoq.com uchun
***•••О Н А ЙИГЛАМАСИН ДУНЁДА•••***(Ёлгиз Фарзандидан Айрилган Она Хакида Вокеяий Хикоя)

Шерзод кулида пакетлар билан уйга кириб келди. Ота-онаси
сурида чой ичиб утиришибди.
-Вой болам келдингми?-деб онаси йулига пешвоз чикди.

Ассалому-алайкум дадажон! Ассалому -алайкум ойижон! Яхши утирибсизларми?
-Ва алайкум ассалом! Буйларингдан айланай, буйларингга буйтумор булай. Нега хаялладинг болам. Кечадан бери йулларингга куз тикаман-а,-деб кузларига ёш олди онаси.
-Эээ булди кил онаси. Келиб-келмай дийдиёнгни бошладингми? Углим, онангга эътибор килма. Хар доимги ахволи шу. Ишларинг яхшими ишкилиб углим.
-Ха яхши дада. Ишларим ха деганда битмади. Шунга бир-икки кун ушланиб колдимда.
-Онаси, ана эшитдингми, ишлари битмагани учун ушланиб колган. Сен булса вахима килганинг килган.
-Ойи, бу келинингиз куринмаябдилар.
-Ха, энди болани ухлатаман деб уйга кирувди.Узиям бола бахона ухлаб колгандир.
-Онаси углинг йулдан чарчаб келди. Яхшиси келинни чакир. Бугун бир ош килсин. Паловхонтуралик килайлик.
Сожида ая: -Келин Шерзодбек келдилар, буёкка каранг.
-Узим чакираман ойижон ,деб пакетларни ошхонага куйиб, Шерзодбек уйга кирди. Насиба бешикда болани эмизиб утирган ерида кузи илинган эканми, Шерзодни хонага кирганини сезмади. Шерзод аста оёк учида юриб келди-да, Насибани пешонасидан упаман деганида, бирдан уйгониб кетди
Ассалому-алайкум дадаси. Узр сал кузим илинибди. Качон келдингиз?,-деб бошидаги румолини тугрилади.
-Боя келдим. Углим калай?Кийнамаябдими ота угил ойисини. Дадасини роса согингандир. Сенчи, Наси согиндингми?-дея Насибани узига тортди.
-Эээ дадаси, куйинг, уялмайсизми?
- Эээ кимдан уяламан. Хотиним булсанг.
-Куппа-кундузи. Биров куриб колаверадими?
-Согиндим Наси. Биласану сени. канчалар яхши куришимни. Сен уша-уша багри тошсан. Сенга уйланиш учун неча йил кутдима? Турт йиллаб ортингда Мажнундай юридима!
-Ха кутганингизга ,юриганингизга пушаймононмисиз дейман,-деди,кошларини чимириб.
-Жиннивойим,нега пушаймонман дейман. Шу аччикинг чикса,кузимга янада чиройли куриниб кетасанда.
-Шунака денг. Унда хар доим аччик килишимиз керак эканда сизга чиройли куриниш учун,-деб лабини буриб,куз олтидан эрига куз ташлади.

Шерзод Насибага севиб уйланган. Сожида аяни ,узок кариндошлардан куз олтига олиб куйган кизи бор эди келин килиш учун. Аммо Шерзод онаси айтган кизга уйланмайман деб туриб олди. Сожида ая куз ёш килди,йиглади сиктади.
Эри уртага тушиб Сожида аяни зурга кундирди.
-Углинг билан,нима сен яшайсанми?Углингни кунглига карасанг бумийдими. Нима киласан углингниям узингниям кийнаб?Канака онасан. Севмаган кизига уйланса углинг бахтли булади деб уйлайсанми. Хит килвордингу одамни. Сен айтган кизга уйланди хам дейлик. Углингни бахтли булишига ишонасанми. Яхшиси углинг айтган кизга совчиликка бор.
-Дадаси ман хам углингизни бахтли яшаши учун ,бахтли булишини назарда тутиб киз топдимда. Узимиз билган таниган оила. Яккаю ёлгизимиз булса.
-Шунинг учун аятаябманда. Углингни кузларидан укиб олдим. Углинг у кизни севади. Севган кизини олиб берайлик.
-Дадаси,у кизни танимасак билмасак. Оиласи ,ота-онаси кандай инсонлар.
-Онаси углингга ишон. Углинг умр йулдоши танлашда адашмийди. Узокни кузлайдиган,ишни кузини биладиган акилли бола.
Сожида ая ноилож Насибани келин килди. Насиба акилли, кул -оёки чаккон,хушмуомила,пазанда,тилидан бол томиб турган киз булгани учун ,янги оилага куникиши кийин булмади. Сожида ая бошида Насибани хушламади. Насибани икки кули доим куксида,ойижон.дадажон деб кайнона-кайнотасини хурматини жойига куяр,Елиб югуриб хизматини киларди.
Кейин угли келин танлашда адашмаганини тушуниб етди. Болаларини бахтини тилаб,дастурхон бошида узундан-узун дуолар киладиган булди.

Сожида ая турмуш кургандан кейин,етти йилгача фарзанди булмади. Эр -хотин докторга боришса,бефарзандлик аломатлари куринадиган хеч кандай сабаб йук. Факат сабр килинг дейишди. Бу йиллар ичида Сожида ая факат сабр билан,фарзандли булишини кутди. Утган хар бир йил Сожида ая учун асрга тенг булар эди. Хар куни яратганга "Оллохим бизга фарзанд бер деб",-дуо киларди,намозларида боши саждага эгилганда зор-зор йиглаб,фарзанд тиларди...
Сожида аянинг тоат-ибодатлари,килган нолалари яратган эгамнинг даргохида кабул булди. Сожида ая кучкордай пахловон угилли булди. Эй Оллохим яратганинга шукур!Узингга шукур. Оналик мехрини менга бахшида килганингга шукур,-деб фарзандига мехр билан карарди.
Сожида аяни бошка фарзанди булмади.
Эр-хотин
Joyladi: SUNNAT SAMIYEV | Vaqti: 22 May 2019, 15:37 | O`qilgan: 294 | Izohlar (0)