Baxil ayol!
Бир танишим уйига таклиф қилди. Оз-моз эҳсонга уйидан пул олиб бермоқчи эди. Хонадони эшигидан кирдиму, ичкарига қадам ранжида қилмадим.
Танишим аёлига нимадир дедию, шу онда аёлининг овози эриникидан баландроқ чиқди:
"Сиз пул бермасангиз очдан ўлишар эканми? Қачон қарама кўчага совурасиз! Бундоқ, қоринни ҳам ўйланг, эртага уйни қайта ремонт..."
Охиригача эшитмадим. Уйдан чиқиб кетдим. Танишим бироздан сўнг қўнғироқ қилиб мени сўради. Шошилинч қўнғироқ бўлиб, тез чиқиб кетдим деб қўйдим. Хижолат бўлмасин дедим. Аслида эр кишини изза бўлаётганига чидай олмай чиқиб кетгандим...
Йўл-йўлакай кетар эканман, "Ё Роббим, бахил умр юлдошдан Ўзинг асра, мен бунақасига сабр қила олмас эканман!" деб такрорлардим.
Шу онда бир воқеа ёдимга тушди:
Абу Дардо розияллоҳу анҳу 600туп хурмо боғини мусулмонлар учун ҳадя қилиб юборади. Шу он аёли Умму Дардо розияллоҳу анҳо боғ ичида юргани ёдига тушиб, шошиб аёлини чақиради:
- Тез боғдан чиқ! Мен уни мискинларга ҳадя қилиб юбордим. У энди бизники эмас!
Шунда аёли "Тўғри қилибсиз! Аллоҳ сизни неъматлантирсин! Жуда катта савобли ишга қўл урибсиз!" деб севинганди.
Бор-будини улашиб, ўзи ҳеч вақосиз қолаябдию, аёли бундан севиниб, эрини кўнглига сакинат улашаябди...
Саодат асрида бу оила энг тақволи ва зоҳид оила ҳисобланган. Мен уларнинг ҳаётлари ва яшаш тарзини кўп ўрганганман. Жуда ҳавасим келган...
Аммо юқоридаги ҳолатдан эса жуда ачиндим. Танишимга эмас, бахил аёлига...
Joyladi: SabRiYa ALhamDuliLlah | Vaqti: 22 May 2019, 08:45 | O`qilgan: 97 | Izohlar (0)