Qiymat!
☘ Агар сен учун азиз бир инсонни ўлим олиб кетса йиғлама, чунки у омонат эди, Аллоҳ омонатни ихтиёр қилди.
☘ Агар беморлик синовига учрасанг, ҳар дақиқа ундан озор чексанг ҳам йиғлама, чунки у гуноҳларингни ювиб ташламоқда.
☘ Агар сен учун азиз бўлган дўстинг алоқани узсада ва узганлик сабабини айтмаса ҳам йиғлама, чунки у сени қўлдан бой берди, сен эмас.
☘ Агар сен учун энг яқин инсон қаттиқ душманлиги ошкора бўлса ҳам йиғлама, балки умр бўйи ундан ғафлатда қолмаганинг учун Аллоҳга ҳамд айт.
☘ Агар яхшилик қилган кишилар сенга зулм қилишса ҳам йиғлама, сен биринчи мазлум эмассан. Золим бўлмай мазлум бўлганингга қувонгин.
☘ Соатнинг 30 $ лигини тақсангиз ҳам, 3000 $ лигини тақсангиз ҳам БИТТА ВАҚТни кўрсатади...
☘ Сумканинг 30 $ лигини кўтарсангиз ҳам, 300 $ лигини кўтарсангиз ҳам ичидаги нарса ЎЗГАРИБ қолмайди...
☘ 30 метрлик уйда яшасангиз ҳам, 300 метрлик уйда яшасангиз ҳам ЁЛҒИЗЛИК ҳисси бир хил таъсир этади...
☘ Ниҳоят билдимки, машинанинг олди ўриндиғида ўтирсам ҳам, орқа ўриндиғида ўтирсам ҳам манзилга БЕЛГИЛАНГАН вақтда етиб келар эканман...
☘ Болаларингизга бой бўлишни эмас, БАХТИЁР бўлишни ўргатинг..
Катта бўлганларида нарсаларнинг нархига эмас, қиймати (яъни МОҲИЯТИга) боқсинлар..
☘ Қалбингизни ДУНЁга боғламанг... У фонийдир.
Балки ОХИРАТга боғланг... У боқийдир.
Joyladi: SabRiYa ALhamDuliLlah | Vaqti: 22 May 2019, 08:45 | O`qilgan: 91 | Izohlar (0)