Hikmatlar
Толстойнинг бизга қолдирган меросидан

Буюк ёзувчи Лев Толстой 22 ёшида ўзи учун ҳаётий тартиб-қоидалар тузади ва унга бутун умр амал қилади. Ирода, фаоллик, хотира ва ақлий қобилиятни ривожлантирадиган бу йўриқлар сизу бизга ҳам катта фойда бериши аниқ.

✅ Ҳар қандай жисмоний машаққатга чида, қийналганингни бошқаларга билдирма.

✅ Ҳар кун заифроқ биладиган тилингда шеър ёдла.

✅ Қўлингдаги мулкнинг ўндан бирини эҳсон қил.

✅ Ўн баробар бойиб кетсангда, ҳаёт тарзингни ўзгартирма.

✅ Ҳар қандай нарсага ҳар томонлама назар сол – фойдасини ҳам, зарарини ҳам кўр.

✅ Ўзинг билмаган ёки ёқтирмайдиган одамларнинг мақтовини олишга уринма.

✅ Ҳар тонг кунлик режа туз ва уни албатта бажар.

✅ Бошқаларнинг фикрини ўйлаб ўтиргандан кўра ўз устингда кўпроқ ишла.

✅ Шуҳрат учун сарф-харажат қилма.

✅ Ўзинг учун иложи борича кўп машғулот ўйлаб топ.

✅ Бир ўзинг якунлашинг мумкин бўлган ишга ёрдамчи талаб қилма.

✅ Ҳеч қачон ҳиссиётларингни ошкор қилма.

✅ Яқин кишингни ўзингдай яхши кўр, икки яқин кишингни эса ўзингдан ҳам кўпроқ яхши кўр.

✅ Иложи борича кам ухла.

✅ Ҳар тун кундузи ўрганганларингни такрорла.

✅ Ортиқча нарсангни ўзинг учун эмас, жамият учун ишлат.

✅ Яхшилик қилишга имкон изла.

✅ Яхши бўл ва сенинг яхши эканингни ҳеч ким билмаслигига интил.

✅ Ҳаммани бирдай яхши кўр, бу муҳаббатдан ўзинг ҳам четда қолма.

✅ Элнинг муҳаббати учун майда туйғулардан воз кеч.

✅ Шароит қанча ёмон бўлса, ҳаракатни шунча кучайтир.

✅ Бор нарсаларга қаноат қил.

✅ Бирор ишни бошласанг, охирига етказмай ташлаб кетма.

✅ Яқинларингнинг ҳаёти ширин бўлишига ҳисса қўш.
Joyladi: iiiiiii iiiiiiiii | Vaqti: 20 Iyul 2018, 21:49 | O`qilgan: 162 | Izohlar (0)